14 ЯНВАР-ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ


     Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “14 январ-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи-олий неъмат” шиори остида тадбир ташкил этилди.

        Ушбу тадбирда Вилоят Ички ишлар бошқармаси хизматчилари иштирокидаги чиқишлар талаба ёшлар учун таъсуротларга бой бўлди. Ҳарбий хизматчиларнинг саф тортиши, жанговор ва спорт чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

     Сўнг тадбирни филиалнинг Даволаш факультети талабалари давом эттирди. Талаба ўғил-қизлар ижро этган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва барчага байрамона кайфият бағишлади.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434