ТТА ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИГА ТАШРИФ


Ҳар бир инсон ёшлигидан қайсидир касбга қизиқади. Ўзини ўша соҳада кўргиси келади. Қизиқиш ва орзу мақсадга айланиб, шу мақсад йўлида ҳаракат қилади. Музработ туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ битирувчилари ҳам айни шундай орзулари сабаб Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига  ташриф буюрдилар. Зора улар орасидан ҳам ушбу даргоҳнинг талабаси бўлиш, ўз касбининг устаси бўлган шифокори бўлиш бахти насиб этса…

Ўқувчиларни ТТА Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ёруғ юз билан кутиб олдилар. Улар энг аввало филиалнинг ахборот ресурслар марказига йўл олдилар. Янги бинога кўчган кутубхонада барча шароитлар яратилган. Талаба-ёшлар ўқув ва бадиий адабиётлардан фойдаланиш билан бирга интернет тармоғи орқали ўзларига керакли барча маълумотларни топишлари мумкин.

Шундан сўнг, ёш саёҳатчилар дарс жараёнларига таклиф этилди. Ўқитувчи Ж. Латиповнинг анатомия фанини катта қизиқиш билан тингладилар.

Дарс жараёнлари, оппоқ либосдаги талаба ёшлар, ўқув даргоҳидаги илиқ муҳит ўқувчиларни келгуси йилда айни улардек шифокор бўлишга янада ишонч бағишлади.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434