“ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ 11506 ҲАРБИЙ ҚИСМДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ”.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3898-сон қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланган.

 

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида таҳсил олаётган талабалар ҳамда педагог – ўқитувчилар ҳарбий қисмга ташриф буюришди. “Маънавиятимизга таҳдид-ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид”  ва “Ассалом Наврўз” мавзулари бўйича устоз-педагоглар ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди ва  ҳарбий хизматчиларнинг иш фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишга мувоффақ бўлишди. Тадбир доирасида ажойиб саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар ижро этилди.  Яхши кайфият ва унутилмас таъсуроотларга бой ўтган тадбир якунида ҳарбий қисм командири  томонидан тадбирлардаги фаол иштироки учун Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалига  ташаккурнома тақдим этилди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434