ҚИЗЛАР ОВОЗИ ФОРУМИ


     Жорий йилнинг 21-ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан хотин-қизлар орасидаги мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида юртимиз бўйлаб “Қизлар овози” форуми ташкил қилинмоқда. Ана шундай бетакрор анжуманлардан бири Термиз шаҳрида кўтаринки руҳда ўтказилди.
      Ушбу анжуманга Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талаба қизлари ҳам фаол иштирок этишди.
     Анжуманда фаолияти йўлга қўйилаётган “Қизлар овози” платформасининг мақсади ҳамда вазифалари нималардан иборат эканлиги, шунингдек, платформа йўналишлари ва режалари хусусида сўз борди.
Демак, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, иқтидори ҳамда салоҳиятини юзага чиқариш учун ана шундай тадбирларнинг ташкил этилиши улар ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434