СПОРТ ТАДБИРЛАРИ


     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 20 сентябрда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, юртимизда соғлом муҳитни шакллантириш, филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлари ўртасида, уларнинг ишдан ташқари бўш вақтларида жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш борасида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида доимий равишда спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун спорт куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан 2018 йил 17 октябр куни филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимлари филиалнинг спорт зали спорт билан машғул бўлдилар. Унда профессор-ўқитувчилар спортнинг волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро мусобақалашдилар.

Филиалда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки спорт кишилар саломатлигини мустаҳкалаш, баркамол авлодни тарбиялашда асосий омилдир. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.  

 

Фотолавҳалар:

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434